ноябр 05, 2020 13:23 Asia/Tashkent
  • Вашингтон 27 веб-сайт доменларини блокировка қилиш орқали Эронга қарши сиёсатини давом эттирмоқда
    Вашингтон 27 веб-сайт доменларини блокировка қилиш орқали Эронга қарши сиёсатини давом эттирмоқда

АҚШ Адлия вазирлиги Оқ уй Эронга қарши ҳаракатларини давом эттиришида президентлик сайловларига аралашишга уриниш баҳонасида Эроннинг 27 веб-сайти доменларини блокировка қилиш тўғрисида буйруқ берди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  бугун Сан-Франциско федерал қидурив бюросининг федерал полицияси Эрон билан боғлиқ 27 интернет домен АҚШ санкцияларига зид равишда фойдаланаётганини даъво қилди.

Макур сайтларинг 4 таси янгиликлар нашрларига боғлиқ эди, аммо  Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси билан алоқада бўлиш ва АҚШ аудиториясига таъсир ўтказишга уриниш баҳонасида блокланган.

АҚШ Адлия вазирлиги шунингдек ўтган октябрь ойида ҳам  тарқатган баёнотида  92 та интернет доменни блокировка қилганди.

Эрон ислом Инқилоби соқчилар корпуси АҚШ томонидан қўллаб -қуваатланадиган террорчилар ва минтақадаги сионистик режимга қарши курашда муҳим рол ўйнаб келмоқда.

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Бағдод ва Дамашқ давлатларининг таклифига биноан бу мамлакатлардаги такфирий террорчиларга қарши кураш учун  бу давлатларга ҳарбий маслаҳат ёрдамини кўрсатмоқда.

 

Ёрлиқ