Толибон гуруҳи террористик ҳаракатларини давом эттирмоқда
(last modified Thu, 12 Nov 2020 07:58:43 GMT )
ноябр 12, 2020 12:58 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда Толибоннинг террорчилик ҳаракатлари давом этмоқда
    Афғонистонда Толибоннинг террорчилик ҳаракатлари давом этмоқда

Афғонистон президетининг биринчи ўринбосари Толибон гуруҳуни зўравонлик ҳаракталарини қаттиқ танқид қилиб, мамлакатда зўравонлик ва можарларнинг авж олишида террористик унсурларнинг Покистондан Афғонистонга кириб келишининг давом этиши барча хунрезликлар ва нотинчликларнинг асли омили эканлигини таъкидлади.

Ово ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Амруллоҳ Солиҳ  Кобулда сўзлаган нутқида,  сўнги ҳафталарда Покистондаги бир нечта террорчилик гуруҳлар Кобулга кириб келган ва Афғонистон пойтахтида содир бўлган террористик ҳужумларнинг асосий сабабчиси ҳисобланишади дея изоҳлади.

Афғонистон президентининг ўринбосари ўз сўзларида мамлакатнинг турли ҳудудларида террорчилик унсурларнинг йўқ қилиш бўйича хавфсизлик кучларнинг саъй-ҳаракатларини баён этиб, бундай вазиятда Афғонистоннинг турли ҳудудларида хусусан Кобулда Толибон ва ИШИД террорчи гуруҳига алоқадор террорчи ячейкаларни аниқлаш ва йўқ қилиш учун  фуқароларнинг ёрдами зарур дея қўшимча қилди.

Солиҳнинг сўзлари шундай бир ҳолдадирки, деярли ҳар куни Кобулда ҳамда бошқа вилоятларда бир ёки бир нечта ҳукумат ва ҳарбий хизматчилар ўдирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз кеча Кобул шаҳрида минанинг портлаши натижасида икки полициячи ҳалок бўлди ва яна бири яраланди. Террорчилик ҳужум эса Қатарда Кобул давлати ва Толибон ўртасидаги тинчлик музокаралари давом этаётган бир пайтда юз берди.

 

Ёрлиқ