Айман аз-Завоҳирийнинг ўлими тўғрисида бир - бирига зид хабарлар тарқатилмоқда
(last modified Sat, 14 Nov 2020 09:02:28 GMT )
ноябр 14, 2020 14:02 Asia/Tashkent
  • Ал-қоида етакчиси ўлган -ми?
    Ал-қоида етакчиси ўлган -ми?

Айрим манбалар Ал-Қоида террористик гуруҳининг етакчиси Айман Аз-Завоҳирийнинг ўлими ҳақида хабар тарқатишмоқда.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, "Facebook"  ижтимоий тармоғидаги Ал-Қоида террористик гуруҳи унсурларига тегишли саҳифалар, бу терористик гуруҳ етакчиси бўлган Айман Аз-Завоҳирийнинг вафот этганлигини эълон қилди. 

Хабарга асосан, Айман Аз-Завоҳирий бир ой олдин ҳаётдан кўз юмган.

Айни пайтда базъзи бошқа саҳифалар бу хабарни рад этишди.

Яқинда АҚШ вакиллар палатаси аъзоси Турси Габбард президенти Дональд Трампни  Ал-Қоида террористик гуруҳининг энг катта ҳомийси деб атаганди.

Габбард ўз сўзларида Трамп ҳар доим Саудия Арабистонини Ал-Қоида террористик гуруҳининг ҳомийси  сифатида қўллаб- қувватлаган дея изоҳлади.

Габбард шунингдек Саудия Арабистонини дунё бўйлаб экстремистик ғояларни тарқиб қилиш учун миллиардлаб доллар сарфлайди деб аниқлик киритди.

Яқинда АҚШнинг  CNN телеканали  Саудия коалицияси АҚШ дан импорт қилган қурол-яроқлар ва ўқ дориларни Ал -Қоида террористик гуруҳига етказиб беради деб хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони ваҳоббийлик ва салафийлик  ғояларнинг асосий тарғиботчиси сифатида дунёнинг турли бурчакларида терроризмни тарқатувчи режим ҳисобланади.