Ҳиндистон ва Покистон чегарасидаги тўқнашув қурбонлари сони кўпайди
Покистон ва Ҳиндистон чегарачилари ўртасидаги Кашмир назорат чизиғида юз берган тўқнашувлар қурбонлари сони 5 нафарга етди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Покистон армияси Кашмир назорат ўткзиш пункти бўйлаб икки мамлакат чегарасидаи зиддиятларни авж олгани ва кеча юз берган тўқнашувлар жараёнида 5 нафар покистонлик ҳалок бўлиб, 17 нафар жароҳатланганини эълон қилди.
Аввалроқ бир нафар покистонликни ҳалок бўлгани ва 3 нафарни жароҳатлангани маълум қилинганди.
Кеча Покистон ТИВ-и мамлакат ҳудудларини нишонга олиниши ва тинч аҳолига қарши ҳужужларга кўрсатган аксиламалида, Ҳиндистоннинг Исломободаги вақтинчалик ишлар вакилини чақитириб, икки мамлакат чегарасидаги сулҳ битимининг бузулишига қарши кескин норозилик билдирди.
Покистон ТИВ-и шунингдек ҳиндустонлик кучлар йил бошидан буён чегарада жорий қилинган оташкесимни 2773 марта бузганини қўшимча қилди.
Ҳинистон ва Покистон 2003 йилда Кашмир назорат чизиғида сулҳ битимини имзолаган, аммо ўшандан бери иккила давлат ҳам бир -бирини оташкесимни бузишда айблаб келишмоқда.
Кашмир минтақаси Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги энг баҳсли масалаларидан биридир ва иккила давлат ҳам унга эгалик қилишни даъво қилади.