Толибон жангарилари жасадлари ва ярадорлари Покистон касалхоналарига ўтказилмоқда
(last modified Mon, 16 Nov 2020 06:19:47 GMT )
ноябр 16, 2020 11:19 Asia/Tashkent
  • Толибон жангарилари жасадлари Покистон касалхоналарига ўтказилмоқда
    Толибон жангарилари жасадлари Покистон касалхоналарига ўтказилмоқда

Афғонистон ҳарбийлари билан тўқнашувлардан кейин, Толибон жангариларининг жасадлари ва яраланганлари Покистон касалхоналарига етказилган.

Ово ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Афғонистон Ички ишлар вазирлиги  тарқатган баёниясида,  яяқинда Қандаҳор ва Ҳилманд вилоятларида  давлат ҳарбийлари билан тўқнашувлардан кейин, Толибон кўплаб ярадорлари ва ҳалок бўлган  жангарилари жасадларини Покистон касалхоналарига ўтказган деб  эълон этди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги хабарига асосан,  Кобул давлат ҳарбийлари ва Толибон  ўртасида Қандаҳор ва Ҳилманд вилоятларида юз берган тўқнашувларда ўнлаб толиблар шу жумладан бир нечта етакчилари ўлдирилган ва бир енчтаси жароҳатланган.

Бошқа хабар шуки, Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани  кеча шимолий вилоятлар губернаторлари ва афғон армияси расмийлари билан учрашувида, Афғонистон ҳукумати мамлакатда тинчлик ва барқарорликни тиклашни истайди, аммо Толибон урушдан  воз кечмайдигани барчага маълум бўлмоқда деб айтди.

Афғонистон президенти мамлакат армияис толиблар ва террорчи гуруҳларга қарши туришга тўлиқ тайёр эканлигини қўшимча қилди.