ноябр 16, 2020 15:31 Asia/Tashkent
  • Макрон яна бир бор ислом ва мусулмонларга қарши даъволарини такрорлади
    Макрон яна бир бор ислом ва мусулмонларга қарши даъволарини такрорлади

Франция президенти яна бир бор сўз эркинлигини ҳимоя қилиш баҳонасида, ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ га нисбатан тарқатилган ҳақоратли сўзлар ва карикатурларани қўллаб- қувватлади.

Скайнюс ахборот  сайтининг бугунги хабарига кўра,  Франциянинг Шарли Эбдо журнали томонидан ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/ га нисбатан ҳақоратли карикатурларни нашр этилишидан дунё мусулмонларини ғазаби ҳали ҳам давом этаётган бир пайтда, Эммануэл Макрон ислом пайғамбари ва мусулмонларга қарши бундай ҳатти -ҳаракатларни ҳимоя қилди.

Макрон ўз сўзларида  ислом азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/ га нисбатан ҳақоратли сўзлар ва карикатурларни ҳимоя қилиб, Франция ташқарида инқирозларни юзага келтирган учунгина сўз эркинлиги ҳуқуқвларини ўзгатирмайди деб иддао қилди.

Синфларда Ислом азиз пайғамбарига нисбатан ҳақорат қилувчи карикатурларни кўрсатган Париждаги тарих ўқиутвчисини ўлдирилганидан кейин Макрон сўз эркинлиги баҳонасида ўз мамлакатнинг ушбу расмларни нашр этишда қўллаб -қувватлашини таъкидлаб, Париж давлатини бундай расмлари ва карикатураларни нашр этилишини қўллаб- қувватлашга давом беради деб  айтди.

Кўплаб исломий ва араб давлатлари ҳам Францияда исломнинг азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/ га нисбатан ҳақоратли карикатураларини нашр этилишидан ғазабага келиб кенг -қамровли норозилик намоийшлар ўтказишмоқда. Улар Франция президенти Эммануэль Макроннинг ислом азиз пайғамбарига нисбатан ҳақоратларини қўллаб -қувватлаганини кескин қоралаб француз товарларни бойкот қилишмоқда.

Кўплаб, исломий мамлакатлардаги норозилик намойишлар жараёнида  Франция байроғи ва Макрон тасвирларини оловга ташланган ва мусулмонлар Франция расмийларидан расман кечириб сўрашини талаб қилишмоқда.

Ёрлиқ