Туркия парламенти Озарбойжон республикасига қўшин юборишга розилик берди
Туркия парламенти Анқара ҳукуматининг Озарбойдон республикасида бир йил муддатига қўшинларни жойлаштириш тўғрисидаги таклифини маъқуллади.
Анадолий ахборот агентлигининг хабар қилишича, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған душанба куни Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги имзоланган оташкесим битимидан ишонч ҳосил қилиш йўналишида, Бокуга ҳарбийлар жўнатиш тўғрисидаги режасини парламентга тақдим этганди.
Туркиянинг Озарбойжон республикасига қўшинлар юбориш лойиҳаси шу ҳолда тарқатилмоқдаки, Қорабоғ минтақасидаги можароларни тугатиш учун Боку, Ереван ва Москва раҳбарларининг ўтган ҳафтадаги 3 томонлма келишуви ортидан Россия ҳарбийлари бу келишувни кузатиш учун минтақада жойлаштирилганди.
Бошқа хабарга биноан, Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев Арманистонда қайтариб олинган ҳудудларга ташриф буюрганида, барча уй, манзиллар бинолар, мактаблар ва инфратузилмалар вайрон бўлган деб айтди. У шунингдек Арманистон томонидан етказилган зарар учун Еревандан товон олиш мақсадида халқаро судларга мурожаат қилиши ва Ереван давлати етказган барча зарарлар учун жавобгар бўлишини қўшимча қилди.
Ереваннинг Боку ва Москва билан келишуви асосида Калбажар минтақаси Озарбойжон республикаси назоратига ўтади. Бу минтақа 25 ноябрга қадар Боку ҳукуматига топширилади.