Россия ташқи разветка хизмати раҳбари: Ғарб давлатлари Қорабоғ келишувини бузишга уринмоқда
Россия ташқи разветка хизмати раиси АҚШ ва Европа давлатлаини Тоғли Қорабоғ можаросини тугатиш бўйича эришилган сулҳ битимни бузишга урнаётганликда айблади.
ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россия ташқи разветка хизмати раиси Сергей Наришкин Ғарбдаги айрим давлатлар Россияни Жанубий Кавказдан сиқиб чиқариш учун Тоғли Қорабоғ можароси оловини қайта ёқишга уринишмоқда деб айтди.
Сергей Наришкин ўз сўзларида баъзи Ғарб давлатлари мавжуд каналлар орқали Арманистон ва Озарбойжон республикасининг миллатчиларини тинчлик ва сулҳ тузиш тўғрисидаги битимларни бекор қилишга тарғиб этишмоқда деб изоҳлади.
Россия ташқи разветкаси хизмати раҳбарининг айтишича, Ғарб давлатлари арман халқини Қорабоғдаги тинчлкик Ереван учун мағлубият эканлигига ишонтиришга ҳаракат қилиб, Озарбойжон респуликаси аҳолисини Кремль уларнинг ғалабасини ўғирлашганига ишонтиришга уринишмоқда деб қўшимча қилди.
Россия давлати, ўтган ҳафта Тоғли Қорабоғга Арманистон ва Озарбойжон республикаси билан келишувга асосида тинчликпарвар кучларини юборди ва жами 1600 рус ҳарбийларини бу минтақада жойлаштириши кутилмоқда.