Ағдам вилоятига Озарбайжон Республикаси армияси жойлаштирилди
(last modified Fri, 20 Nov 2020 10:16:52 GMT )
ноябр 20, 2020 15:16 Asia/Tashkent
  • Ағдам вилоятига  Озарбайжон Республикаси армияси жойлаштирилди

10-ноябрдаги сулҳ битимига мувофиқ  Арманистон қўшинларининг Агдам вилоятидан чиқарилиши Озарбайжон Республикаси армиясининг ушбу вилоятга жойлашишига олиб келди.

Кавказ ҳақиқатлари агентлигининг хабар беришича, ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган суратларда Озарбайжон Республикасининг ҳарбий транспорт  воситалари Агдам вилояти томон ҳаракатланаётгани ва одамлар уларни йўл бўйлаб кузатаётгани  кўрсатилган.

Айни пайтда Арманистон армияси Агдамдан чиқиш пайти, полиция бўлинмасини, кузатув марказларини ва ишлатилган биноларни ёқиб юборди.

Агдам вилоятининг тахминан 77 фоизи Арманистон армияси томонидан 1993 йилда Тоғли Қорабоғ минтақасида Озарбайжон Республикаси билан уруш пайтида ишғол қилинган ва Озарбайжон Республикасининг 200 мингга яқин аҳолиси ўз шаҳарларини тарк этишга мажбур бўлган. Ағдам шаҳри ва кӯплаб қишлоқлар талон-тарож қилинган эди.

Ёрлиқ