АҚШ бугун "Очиқ осмон" шарномасидан чиқади
АҚШ давлати бугун 22 нобярь куни "Очиқ осмон"" шартномасидан расман чиқади.
АҚШ президенти Дональд Трамп жорий йилнинг 21 май куни "Очиқ осмон" шартномасидан чиқиш қарорига келди ва Трамп давлатининг ТИВ раҳбари Майк Помпео ҳам ўз сўзларида АҚШ 22 нобярь куни бу шартномадан расман чиқади деб эълон қилганди.
Дональд Трамп ҳукумати анча вақтдан бери, Россияни " Очиқ осмон" шарномасида ўз мажбуриятларига амал қилмаётганини иддао қилиб, бу шартномадан чиқиш учун тайёгарлик кўриб келаётган эди.
Москва давлати ҳам АҚШнинг ушбу позициясидан афсусда эканлигини маълум қилиши билан 2021 йилда шартномани тўзлиқ амалга оширишини таъкидлаган.
Россия ТИВ раҳбари муовини Сергей Рябков АҚШ давлатининг "Очиқ осмон" шартномасидан чиқишини Европа хавфсизликига жиддий зарба сифатида баҳолади.
"Очиқ осмон" шартнмоаси дунёнинг 35 мамлакати ўртасида разветка самолётларининг аъзо давлатлар ҳудудлари бўйлаб учишига рухсат бериш тўғрисидаги битимдир.
Россия ва АҚШ эса шарномани биринчилардан бўлиб қабул қилган. Шартнома 1992 йилда имзоланган ва 2002 йил 1 январда кучга кирган.