Афғонистон тинчлик музокаралари қайта бошланиши кутилмоқда
Қатарда Афғонистон давлати ва Толибон гуруҳи ўртасидаги тинчлик музокаралари қайта бошланади.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Афғонистоннинг Тулуъ телеканали икки ойдан бери тўхтатилган мамлакатнинг тинчлик музокаралари яқинда қайта тикланади деб эълон қилди.
Томонлар АҚШнинг мағлубиятга учраган ўз таъбири билан келишуви БМТнинг халқ иродаси ва тинчлиги хусусидаги позицияси кейинги музокаралар диққат -марказида бўлиши борасида келиша олишган.
Афғонистон миллий ярашиш олий кенгашининг раиси Абдулла Абдулла олдинроқ бу келишув тинчлик музокараларида барча муҳокамалар учун асос бўла олмайди, чунки афғон жамияти халқнинг аксарияти ақида ва фикларини ўз ичига оладиган тинчликка эришиши лозим деб айтганди.
Бундан олдин ҳам Афғонистон мудофаа вазири Асадуллоҳ Холид Толибон гуруҳининг урушни тўхтатиш ҳамда барқарорлик ва оташкесим ўрнатиш учун иродаси йўқ. Сўнгги икки ой ичида Қатарда Кобул давлати ва Толибон ўртасида тинчлик музокаралари бошланганидан бери, бу гуруҳ ҳужумлари ўтмишга қараганда ошиб кетган ва Толибон ҳозирча урушни тугатишга тайёр эмас, шекилли,деб таъкидлаганди.
Эслатиб ўтамиз Афғонистон давлати ва Толибонлар ўртасидаги тинчлик музокаралари 12 сентябрь куни Қатар пойтахти Доха шаҳрида бошланди, аммо ҳозирча иккала томон ҳам музокаралар тартиби тўғрисида келиша олгани йўқ ва афғонистонликлар урушни тугатиш умидидан маҳрум қолишган. АҚШ эса ушбу музокараларда бевосита иштирок этмоқда ва Афғонистонда тинчлик ўрнатилмаслиги ва уруш тугамаслиги учун уларнинг ҳаракатларига халал етказиб саботаж қилмоқда.