Россия АҚШни Очиқ осмон битими хусусида маълумотларнинг тарқатиши тўғрисида огоҳлантирди
(last modified Tue, 24 Nov 2020 07:51:41 GMT )
ноябр 24, 2020 12:51 Asia/Tashkent
  • Россия АҚШни Очиқ осмон шарномаси  маълумотларини фош этиши тўғрисида  огоҳлантирди
    Россия АҚШни Очиқ осмон шарномаси маълумотларини фош этиши тўғрисида огоҳлантирди

Венадаги ҳарбий хавфсизлик ва қуролларни назорат қилиш бўйича музокараларда Россия делегацияси раиси АҚШ давлатини Очиқ осмон шартномасига аъзо давлатларнинг маълумотларини тарқатиши тўғрисида огоҳлантирди.

Кеча  Венадаги ҳарбий хавфсизлик ва қуролларни назорат қилиш бўйича музокаралардаги Россия делегацияси раиси Константин Гаврилов Россия 24 телеканали билан суҳбатда, Очиқ осмон шартномасида қолган бошқа мамлакатлар АҚШга маълумотлар берганида Москва давлати уларга нисбатан қаттиқ чоралар кўради деб изоҳлади.

Гаврилов  шунингдек Россия давлати Очиқ  осмон шартномаси қоидаларига зид равишда АҚШнинг Европадаги ҳарбий базалари устидан Москва парвозларини тақиқловчи Европа давлатларига тқарши чоралар кўришини ҳам қўшимча қилди..

Россиянинг ушбу расмийси ўз сўзларида, Россия шериклари  Очиқ осмон шартномасини ижро этиш учун  шароит яратишни истасалар,  Россия бўйлаб парвозлар тасвирлари тўғрисидаги маълуотларнинг сир сақланиши ва  аъзо давлатлар ичкарисида қолишига кафолат беришлари лозим деб қўшимча қилди.

Россия делегацияси раиси агар АҚШ давлати ҳам Очиқ осмон шарномасига қайтишга қарор қилса,  бу битимга аъзо бўлиш уун умумий шароитларга риоя қилиши шарт ва зарур деб айтди.

АҚШ давлати  22 нобярь куни "Очиқ осмон"" шартномасидан расман чиқди.

"Очиқ осмон" шартномаси дунёнинг 35 мамлакати ўртасида разветка самолётларининг аъзо давлатлар ҳудудлари бўйлаб учишига рухсат бериш тўғрисидаги битимдир.