Москвада ИШИД террорчи гуруҳининг навбатдаги ҳужуми олди олинди
Россия федерал хавфсизлик хизмати Москвадаги ИШИД террорчи гуруҳи ячейкасининг терактини олдини олгани ва террорчилардан бирини қўлга олганини хабар қилди.
РИА Новости хабарига кўра, Россия федерал хавфсизлик хизмати тарқатган баёнотида, Россия хавсизлик кучлари бу амалиётни бошлашдан олдин ИШИД террорчи гуруҳи аъзоларини аниқлаб, улардан бирини қўлга олишган деб эълон этди.
Баёнотда келтирилишича, экстремистик исламистлар яширинган жойдан муҳим таркибий қисмлар, ҳужжатлар ва бошқа айрим тажҳизотларга эга портловчи қурилмалар топилиб, мусодара қилинган.
Гумонланувчи шахс ҳам Владимир минатқасида қўлга олинган ва Россия федерал хавфсизлик хизмати ҳам бу террорчи гуруҳ аъзолари томонидан бошқа одамларни ёлланганлиги ва теракт уюштириш учун молиявий манбаларни ҳал этиш пайида бўлгани тўғрисидаги маълумотларни қўлга киритган.
Россия федерал хавфсизлик хизмати раиси Александр Бортников ҳам сўзлаган нутқида, сўнгги ўн йил ичида Россияда бир қатор террорчилик амалиётлар ҳужуми олди олинганини эълон этди.
Россия хавфсизлик кучлари шунингдек, террорчиликка гумон қилинаёган шахсларнинг қўлга олиниши, ясама бомбаларни зарарласизлантирилиши ҳамда Россияда ИШИД террорчи гуруҳларига қарши ўтказилган амалиётлар ҳақидаги видеотасвирларни тарқатди.