Арманистон бош вазири Россия президенти билан телефон орқали суҳбатлашди
Николь Пашинян ва Владимир Путин телефон орқали суҳбатларида Тоғли Қорабоғ урушида қўлга олинганларни алмаштириш ҳамда, урушда ҳалок бўлганлар жасадларини Боку ва Еревакн давлатларига етказиб бериш масаласини муҳокама қилишди.
ИСНО ахборот агентлигининг хабар қилишича, Арманистон Бош вахир Никол Пашинян Фейсбук саҳифасида Россия президенти Владимир Путин билан такрорий телефон суҳбаларида Лачин минатқаси коридоридаги ўзгаришлар, тинчликпарвар кучларни жойшатириш, Тоғли Қорабоғда алоқа йўлларини очиш билан боғлиқ масала юзасидан фикр алмашганини ёзди.
Пашинян ва Путин Арманистон фуқаролари Ереванда Тоғли Қорабоғ келишувига қарши намойишлар уюштириб бош вазирнинг истеъфосини талаб қилаётгани билан ба пайтда бўлиб ўтган.
10 ноябрь куни, Тоғли Қорабоғ можаросини тугатиш учун Арманистон бош вазири, Никол Пашинян Россия президенти Путин ва Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алев келишув имзолашди.
Тўқнашувларнинг янги босқичи эса жорий йил 27 сентябрда бошланди ва ҳар икки томоннинг бир қатор ҳарбий кучлари ва тинч аҳолисининг ҳалок бўлиши ва яраланганига сабаб бўлди.