Россия пойтахтида коронавирусга қарши эмлаш учун рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланди
Россия пойтахти Москва шаҳар ҳокими бу шаҳарда коронавирусга қарши вакцина учун рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошланганини эълон қилди.
"Новости" ахборот агентлининг хабар қилишича, Москва шаҳар ҳокими Сергей Собянин ўз сўзларида Россия пойтахтида Спутник-V" препарати билан эмлаш учун электрон рўйхатдан ўтиш мумкин ва махсус эмлаш марказлари 5 -чи декабрь шанба куни ишлай бошлайди деб айтди.
Москва шаҳар ҳокими шунингдек вакцинация ва дори-дармон бепул бўлади ва эмлаш истаганлар учун ихтиёрий равишда амалга оширилади деб қўшимча қилди.
Пайшанба куни Россия Бош вазири Михаил Мишустин ҳам "Спутник-V" вакцинасини ишлаб чиқарувичлар билан учрашганида, мамлакатнинг федерал округлари коронавирусга қарши кенг эмлашни бошлаш учун нисбатан юқори даражада тайёр деб изоҳлади.
Мишустин мазкур йиғилишда Россия федерал ҳудудлари губернаторларига кенг эмлашни бошлаш учун зарур чораларни кўриш топширилганини маълум қилди.
Россиянинг Соғлиқни сақлаш ва инсон фаровонлиги хизмати раиси Анна Попова, ҳам айни ҳолда коронавирусга қарши маълум бўлган 3 та вакцинадан ташқари мутахассислар ушбу соҳада камида 100 та бошқа дори воситаларини ишлаб чиқаришди деб аниқлик киритди.