Трамп яна бир бор Эрон билан келишув ҳақидаги иддаоларини такрорлади
-
Трамп Эрон билан келишув ҳақидаги иддаоларини такрорлади
АҚШнинг амалдаги президенти билдираётган хом-хаёллари давомида, яна бир марта Эрон билан келишув масаласидан сўз очди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилшича, кеча АҚШ сенатидаги икки номзодни қўллаб -қувватлаш мақсадида Жоржия штатига борган Дональд Трамп соғлиқни сақлаш протоколларига риоя қилмаган ҳолда сайлов компаниясида сўзлаган нутқида, Эрон билан 1 соат ичида келишувга эришишини иддао қилди.
АҚШ президенти сайловларда ғалаба қозонганида, Эрон билана келишувга эришишга тайёр эканлиги тўғрисида хом- хаёлларини такрорлар экан, ғалаба қозонганимнинг биринчи соатларида эронликлар келишувга эришиш учун ўзлари офисимга келишади деб даъво қилди.
Трамп ўз сўзлари давомида АҚШда сайланган президент Жо Байден ва демократик партиясининг асосий мақсади Эронга миллардлаб доллар даромад касб этишига рухсат беришдир де иддао қилди.
Эслатиб ўтамиз 2018 йил 8 май куни Трамп бир томонлама шаклда Халқаро ядровий келишув ёки ўзи Биргаликдаги ҳаракатлар режасидан чиқди.
Трамп шунингдек Биргаликдаги ҳаракатлар режасидан чиқиши ва Эронга нисбатан максимал даражадаги босимларни ўтказиш орқали Эронни музокара столига қайтариб ўз таъбири билан " яхшироқ келишув"га эришишга ваъда қилганди.
Ваҳолангки ушбу ваъдасидан 2 йилдан кўпроқ вақт ўтгач, АҚШ ушбу мақсадига эриша олмаган.