Путин Россиянинг Арктикада иштирокини кенгайтиришни режалаштирмоқда
Россия феедарацияси президенти Москва ҳукуматининг Арктика-Шимолий қутбга сармоя киритиш бўйича дасурини эълон қилганини хабар қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия президенти Владимир Путин кеча бўлиб ўтган веб-семинар жараёнида, Россия давлат келгуси ўн йилликларда шимолий қутб ва унга қўшни ҳудудларда иштирок этиши билан ривожланади ва минтақанинг табиий бойликларидант фойдаланиш катта аҳамиятга эга де изоҳлади.
Владимир Путин ўз сўзларида, Россиянинг Арктика ва шимолий ҳудудларининг хусусиятлари ва уни иқтисодий фаоилятларига алоҳида эътибор қаратилш зарурлигини таъкидладилар.
Россия давлати 2021 йил май ойидан кейин, Дания, Исландия, Канада, Норвегия, АҚШ, Финляндия, Швеция ва Россияни ўз ичига олган Арктика кенгашига раислик қилади.
Шимолий қутбдаги нефт захираларининг 60 фоиздан кўпроғи Россияга тегишли ёки даъво қилган ҳудудлларда жойлашган.
АҚШ геология хизмати Арктикадаги нефт захираларини тахминан 90 миллиард бареллга тенг деб баҳолаган.
Глобал исишини янада ошиши билан минтақа ва Шимолий муз океанининг сувлари ва минтақаларидан ерларда кўпроқ иштрок этиш учун Россия ва унинг шимолий қўшинлари ўртасида рақобатлари кучайиши кутилмоқда.
Россия ушбу мақсадда Арктикага боришга қодир бўлган атом музёрар кемаларини жиҳозлашга алоҳида эътибор бермоқда.