АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 15 миллион нафарга яқинлашди
-
АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 15 миллион нафарга яқинлашди
Сўнгги маълумотларга биноан, АҚШда коронавирус билан касалланганлар сони 15 миллион нафарга яқинлашган.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШнинг турли штатларидан статистикаси бу мамлакатда ўтган 24 соат ичида яна 209 минг нафарда коронавирус аниқланиши билан бу инфекцияга мубтало бўлганлар сони 15 миллион нафарга яқинлашганидан далолат бермоқда.
Статистик маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус туфайли вафот этганлар сони 290 минг кишига етган.
АҚШнинг Миллий аллергия ва юқумли касалликлар институти директори Энтони Фауси бир неча кун олдинроқ АҚШда коронавиурс қурбонлари сони осонгина 300 минг нафардан ошиши тўғрисида огоҳлантирган эди.
АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп коронавирусга қарши курашдаги пассив ҳатти- ҳаракати сабаб кўп танқидларга учрамоқда.