Белорус армияси НАТО ҳатти-ҳаракатидан хавотирда эканлигини маълум қилди
Белоруссия армияи штаби раиси АҚШ ва НАТОнинг бошқа аъзо давлатларининг бу мамлакат чегаралари яқинидаги ҳатти-ҳаракатларидан хавотир билдирди.
Кеча Белорус армияси штаб раиси Руслан Косигин бу мамлакатнинг СТВ телеканалига берган интервьюсида, АҚШ ва НАТОнинг бошқа аъзоларининг Белорус чегаралари яқинидаги провакацион ҳаракатларидан ташвиш билдириб, НАТО Европада ўз ҳарбийларини ҳужум қилиш қобилиятини кучайтирмоқда деб изоҳлади.
Белорус армияси штаби раиси Европанинг ракетага қарши мудофаа тизими масаласига тўхталиб, Руминия ва Польшадаги АҚШ базаларида жойлашган қанотли ракеталар нишонларга жумладан Белорус ҳудудларига юқори аниқлик билан зарба бера олади де таъкидлади.
Касягин ўз сўзларида сўнгги йилларда НАТОга аъзо давлатлар, Белоруснинг қўшни мамлакталарда жойлашган ҳарбий техника ва инфратузилмаларини жиҳозлаш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратишмоқда, шу билан бирга кўпроқ қўшин жойлаштириш учун ҳарбий базаларни кенгайтиришга уринишмоқда деб қўшимча қилди.
Ўтган ҳафта Белорус президенти Александр Лукашенко ҳам НАТО Белорусининг ғарбий ҳудудларини босиб олиш ва эгаллаб олиш мақсадида ҳарбий гуруҳлар тузишга уринмоқда деб эълон қилди.