Дональд Трамп: ўтган сайловлар АҚШ учун шармандаликдан ўзга нарса эмасди
(last modified Tue, 08 Dec 2020 10:16:05 GMT )
декабр 08, 2020 15:16 Asia/Tashkent
  • Трамп: ўтган сайловлар АҚШ учун шармандаликдан ўзга нарса эмасди
    Трамп: ўтган сайловлар АҚШ учун шармандаликдан ўзга нарса эмасди

АҚШнинг амалдаги президенти Трамп ўтган президент сайловларини АҚШ учун шармандалик эди деб атади.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча АҚШ президенти Дональд Трамп  Оқ уйдаги маросимлардан бирида сўзлаган нутқида, 3 -ноябрдаги президент сайловларида сохтакорликка йўл қўйилди ва ундаги барча фирибгаликлар ва хатоликлар менга қарши қаратилганди деб айтди.

АҚШ президенти шунингдек,  ўтказилган сўнгги сайловлар  3 чи дунёдаги мамлакатлар сайловларига ўхшарди деб қўшимча қилди.

 Трамп илгаригидек сайловларда ғалаба қозонганини иддао қилди.

Амм Оқ уй наттоғи Кейли Маканани эса президент сайловларда демократик партияси номзоди Жо Байденнинг ғалаба қозонганига ишора этди.

3 ноябрь бўлиб ўтган АҚШ президентлик сайловларида  ОАВнинг тахминларига биноан, Жо Байден касб этган 306 электрол овозлари билан ғалаба қозонган. Трамп эса 232 та элекрол овозларни қўлга киритган.

Дональд Трампнинг юридик жамоаси ушбу мағлубиятни тан олгани йўқ ва  ўз таъбирлари билан айрим штатларда фирибгарлик ва сохтакорликка йўл қўйилган деган иддаолар билан судга шикоят қилишган, аммо бу шикоятлар қабул қилинмаган.