АҚШ республикачилари Байденнинг инаугурация маросимини ўтказиш бўйича қонунни тасдиқлашдан воз кечишмоқда
АҚШ конгрессининг очилиш қўмитасидаги республикачилар Жо Байденнинг қасамёд маросимини тайёрлаш қонунини тасдиқашдан бош тортишган.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча АҚШ конгрессидаги республикачи раҳбарлари шахсий учрашуви пайтида Жо Байденнинг АҚШ президентлик сайловидаги ғалабасини тасдиқлаган резолюцияни рад этишди.
Ушбу ҳатти -ҳаракат АҚШ конгрессидаги республикачиларнинг президентлик сайловдаги Байден ғалабасини қабул қилишдан воз кечишидан далолат бермоқда.
Жо Байденнинг сайлов кампанияси Дональд Трампдан ҳокимиятнинг ўтиши ўтмишдаги анъанавий тарзда амалга оширилмаслигини башорат қилган.
Бироқ Байден штаби аъзолари Трамп янги сайланган президент инаугурацияси кунига халақат бериш ёки муаммо туғдириш пайида эмаслигини айтишмоқда.
АҚШ сайловларини ўтказилишидан бир ой ўтиб бормоқда, аммо сайлов натижалари бўйича тортишувлар давом этмоқда. Дональд Трамп эса сайловларда кенг қамровли сохтакорликларга йўл қўйилганини таъкидлашмоқда.