АҚШ: Пекин давлати Осиёдаги йирик иқтисодий-ҳарбий таҳдиддир
(last modified Wed, 09 Dec 2020 09:54:56 GMT )
декабр 09, 2020 14:54 Asia/Tashkent
  • АҚШ: Пекин  йирик иқтисодий-ҳарбий таҳдиддир
    АҚШ: Пекин йирик иқтисодий-ҳарбий таҳдиддир

АҚШ савдо вазири Пекин давлатини Осиёдаги иқтисодий ва ҳарбий соҳада ҳақиқий таҳдид эканлигини баён этди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча АҚШ савдо вазири Вилбер Росс Пекин давлатини Осиёда Вашингтон учун катта иқтисодий ва ҳарбийй таҳдид бўлганини таъкидлаб, Хитой давлатини Жаҳон савдо ташкилоти қонунларига риоя қилмасликда айблади.

Вилбер Росс Хитойни АҚШнинг стратегик шериги бўлган Европа Иттифоқи билан савдо ҳажми биринчи марта АҚШнинг ўзидан ошгани вазиятида ушбу баёнотини тарқатган.

Айтиш жоиздирки, сўнгги ойларда АҚШ ва Хитой ўрасидаги зиддиятлар эса коронавирусни тарқалиши, Вашингтоннинг Гонконгдаги тартибсизликларга аралашиши ва кенг - қамровли санкцияларни киритиш каби масалалар бўйича кескинлашиб борган.