Россия давлати Украинага қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирди
Россия федерацияси ҳукумати Украинага қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирилганини эълон қилди.
"Новости" ахборот агентлигинг хабар қилишича, Россия федерацияси ҳукумати Украинага қарши шахсий санкциялар асосида бу мамлакатнинг яна 849 нафар фуқароларига қарши санкция қўлади.
Шу тартибда, Россия презиентининг 2018 йил 22 октябрдаги фармонини амалга ошириш учун Москва давлати томонидан 2018 йил 1 ноябрда тасдиқланган Украинанинг айрим шахсларига қарши санкциялар рўйхатида яна бир марта ўзгартиришлар киритилди ва бу листда янги исмларни қўшилиши вазирлар кабинети томнидан олқишланди.
Айни пайтда Россиянинг Украинага қарши санкциялар рўйхатида, 848 нафарнинг номи бор. 2018 йил ноябрдаги Россия ҳукумати санкциялар листида 322 кишининнг номи бор эди.
Ўтган сентябрь ойида Украинанинг собиқ президенти Петр Порошенконинг номи ҳам Россиянинг санкциялар рўйхатида жой олганди.