Афонистон ҳукумати ва Толибон ўртасидаги тинчлик музокаралар жараёни яна тўхтатилди
Афғнистон ҳукумати ва Толибон гуруҳи ўртасидаги тинчлик музокаралари яна бир бор тўхтатилди.
Кобулдан Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Афғонистон ҳукумати ва Толибон гуруҳининг тинчлик музокараларидаги делегациялари тинчлик музокаралар жараёни билан боғлиқ масалаларни қўшимча маслаҳатлашувларга эҳтиёж сезаётгани учун музокаралар яна уч ҳафтага тўхтатилди дея қўшимча қилди.
Мазкур таклиф Афғонистон ҳукуматиинг Қатардаги Толибон гуруҳи била ҳар чоракда бўлиб ўтадиган тинчлик музокаралари якунига етгани билан илгари сурилган, томонларэса ҳали ҳам асосий масалаларни муҳокама қилмаган.
Олдинроқ Кобул ҳукумати ва Толибон гуруҳининг тинчлик музокараларидаги делегациялари музокаралар усули тўғрисида келиша олишганди.
Афғонистон тинчлик музокалари делегацияси оташкесим, ислом жумҳурият тузумини сақлаш, армия ва полицияни сақлаш ҳамда Афғонистон ҳукуматининг сўнгги йигирма йил ичида эришган ютуқлари хусусида музокра қилишни сўраган.
Аммо Толибон гуруҳи бирон бир қўшимчасиз ва ёки префекссиз ислом тизимини ташкил этилиши, ислом дини уламолари кенгашини ташкил этилиши, таълим тизимини исломий маориф сифатида номланиши, шариат доирасида аёллар ва эркаклар ҳуқуқларини белгилланиши, ҳамда исломий кўрсатмаларга биноан ОАВ фаоилятиниг эркинлиги ва чегараларини аниқланишини таклиф этиб келмоқда.