Боку давлати яна бир бор Арманистоннни огоҳлантирди
Озарбойжон республикаси Мудофаа вазирлиги Арманистонни Тоғли Қорабоғ тинчлик битимига риоя илиши тўғрисида огоҳлантирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Озарбойжон республикаси Мудофаа вазирлиги Арманистон Тоғли Қорабоғ минтақасида ўт очишни тўхтатиш ва тинчликка риоя қилиши ва минтақадаги ҳаракталарни тугатиши кераклиги тўғрисида баёнот берди.
Озарбойжон республикаси Мудофаа вазирлиги ўз баёнотида шунингдек Арманистоннинг халқаро мажбуриятлари ва эришилган келишувга содиқлигини таъкидлади.
Бундан олдин Озарбойжон республикаси ва Россия расмийлари Тоғли Қорабоғда Арманистон ҳарбийлари томонидан ўт очишни тўхтатиш қоидалари бузилганлиги ҳақида хабар беришганди.
Тоғли Қорабоғдаги урушни тугатиш, тўлиқ оташкесимга эришишиш, жанговар ҳаракатларни тўхтатиш мақсадидаги Тоғли Қорабоғ тинчлик шартномаси 10 ноябрь куни Москва шаҳрида Россия президенти Владимир Путин, Озарбожйон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Николь Пашинян томонидан имзоланди.