Дональд Трамп: Байден ноқонуний президент бўлади
АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп АҚШдаги 2020 йилги сайловларнинг якуний натижаларини шубҳа остига қўйиб, сайловларнинг ушбу турида мағлубиятини тан олмаган ҳолда, Жо Байден ноқонуний президент бўлади дея айтди.
Ҳил нашриясининг хабар қилишича, бу ҳафта Пенсилвания ва Техас штатларида яна иккита мағлубиятга учраган Трамп, Олий суд томонидан унинг ҳуқуқий шикоятини бекор этилганини рад этиши билан, инаугурация маросими чоғида мағубиятни қабул қилмаганида нима бўлади деган саволга жавобан, менимча Байден ноқонуний президент бўлади деб таъкидлади.
Трампнинг ушбу сўзлари кеча Жорижия олий суди унинг штат сайловлари натижаларини бекор қилиш кампанияси томонидан берилган аппеляция шикоятини рад этган пайтга тўғри келмоқда.
Кун кеча АҚШдаги Висконсин штати федерал судяси Трампнинг Жо Байден ғалабасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризасини рад этганди.
Висконсин штати демократлар номзоди Жо Байденнни ғолиб деб ҳисоблайди.
Аммо 2016 йилда Трамп ушбу штат сайловларида ғалаба қозонганди.