Россия: янги ракета тизимларини ишлаб чиқаришни бошлаймиз
(last modified Wed, 16 Dec 2020 10:38:18 GMT )
декабр 16, 2020 15:38 Asia/Tashkent
  • Россия: янги ракета тизимларини ишлаб чиқаришни бошлаймиз

Россиянинг стратегик ракеталар кучлари қўмондони, янги ракета системаларни ишлаб чиқариш жараёнини яқин ва қисқа муддат ичида бошланишини маълум қилди.

ИТАР ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россиянинг стратегик ракеталар кучлари қўмондони  Сергей Каракаев  янги ракета тизимларини ишлаб чиқарилишига тўхталиб, янги ракета системаларини ишлаб чиқарилиши , армияни ривожланган ва илғор ракета тизимлари билан жиҳозлаш ва янги турдаги стратегик қуролларни яратиш учун илмий ва технологик асосларини таъминлаш яқин ва ўрта муддатли истиқболга мустаҳкамлаш ва ривожлантириш босқичлари қотарига киради де атйди.

Каракаев ўз сўзларида  маҳаллий компаниялар  фаолиятини давом эттиришмоқда  ва давлат томонидан кўриб чиқилиши ва режалаширилиши кузатилган янги ракета системалари  эҳтиёт қисмларини ҳарбийларга етказиб беришади деб қўшимча қилди.

Россиянинг стратегик ракеталар кучлари қўмондони ўз сўзларида, Россиянинг стратегик ракета кучларида  ишлайдиган ривожланган ракета системалари улуши эндиликда 81 фоизга етган деб аниқлик киритди.

Олдинроқ Россия президенти Владимир Путин  Россия чегаралари яқинида- Европада АҚШнинг янги ракета системаларини жойлаштирилишига ишора қилиб,  Россиядаги ракеталарга қарши мудофаа тизимларини лойиҳалаштиришни Вашингтонга қарши тура оладиган устувор вазифа деб атаганди.

 

Ёрлиқ