Трамп ядровий энергиядан космосда фойдаланишни буюрди
(last modified Thu, 17 Dec 2020 10:14:09 GMT )
декабр 17, 2020 15:14 Asia/Tashkent
  • Трамп ядровий энергиядан космосда фойдаланишни буюрди
    Трамп ядровий энергиядан космосда фойдаланишни буюрди

Москва ва Пекин давлатларининг Оқ уйнинг космик рақобатларини кучайтиришга қаратилган ҳатти -ҳаракатлари тўғрисидаги огоҳлантиришларига қарамай, Дональд Трамп космосда атом энергиясидан фойдаланишни таъкидлади.

RT ахборот телеканалининг хабар қилишича, АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп кеча ўз таъбири билан " космосдаги АҚШ стартегияси мақсадида ядро энергиядан фойдаланиш"  тўғрисидаги фармонини имзолади.

Трампнинг фармонидан космик энергия тизимлари ва двигателларидан АҚШнинг космосдаги устунлиги ва стратегиясини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш учун  фойдаланиш кучи таъкидланган.

Баёнотда келтирилишча,  ушбу ядровий системалари кимиёвий ва қуёш энергияси тизимларидан фойдаланиши мумкин бўлмаган фазо ва ойга чиқарилган миссияларда ишлатилишининг имконии бор.

Мазкур фармонда ойда ёки бошқа юлдузлар юзасида ишлатиши мумкин бўлган уран энергиясини ишлаб чиқариш қувватини ривожлантириш вазифаси кўрсатилган.

Трампнинг фармони эса Хитой ва Россия давлатлари АҚШнинг космосда қуролланиш пойгасини авж олдириш бўйича ҳаракатлари тўғрисида бир неча бор огоҳлантирган пайтда чиқарилган.

Хитой ва Россия расмийлари сўнгги йилларда,  АҚШнинг бир ёқлама ҳатти -ҳаракатлари ва монополиялари космосдаги қурол-яроқ рақобатини кучайтирганишдан огоҳлантирмоқда.