декабр 20, 2020 14:10 Asia/Tashkent
  • МДҲ саммитида  Тоғли Қорабоғ минтақадаги ўзгаришлар ва коронавирус мавзулари кўриб чиқилди

МДҲ га аъзо мамлакатлар аҳбарлари коронавирус вакцинаси ҳамда Қорабоғдаги ўзгаришлар масалалсини муҳокама қилишди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича,  МДҲ давлат раҳбарлари  виртуал шаклида  бўли ўтган йиғилишда хавфсизлик мавзулар ва ушбу мамлакатларнинг янада кенгроқ интеграцияси ва яхлитлиги масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Йиғилишда Россия президенти Владимир Путин  Жанубий Кавказдаги ўзгаришлар  ва Қорабоғ минтақаси бўйича Боку ва Ереван давлатлари ўртасидаги зиддият ва тўқнашувлардан сўз очиб, россиялик тинчликпарвар кучлар тинчликни сақлаш учун барча саъй-ҳаракатларини давом эттиришмоқда деб қўшимча қилди.

Путин ўз сўзларида  Россия МДҲга аъзо давлатларга коронавирусга қарши вакцинани етказиб беришини маълум қилди.

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев бу йиғилишда Тоғли Қорабоғ можаросини тугаганини таъкидлади.

 

Ёрлиқ