Путин Россия чегарларида НАТО ракетларини жойлаштирилишига зудлик билан жавоб қайтиришни таъкидлади
Россия президенти мамлакат Мудофаа вазирлигини Россия чегараларида НАТОнинг ракеталарини жойлаштирилишига қарши зудлик билан жавоб қайтаришга тайёр бўлишга чақирди.
Форс ахборот агентлигинг хабар қилишича, Владимир Путин сўзлаган нутқида, Россия Мудофаа вазирлигини лозим бўлган тақдирда, НАТО ракеталарини Россия чегаралари яқинида жойлаштиришига зудлик жавоб беришига ҳаржоим тайёр бўлишини таъкидлади.
Путин ўз сўзларида Россиянинг Европа қисмида ва ёки мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ўрта ва қисқа масофага мўлжалланган ракеталарни ишлаб чиқариш ва жойлаштириш ниятимиз йўқ, аммо Ғарб давлатларининг Россия чегаралари яқинида бундай рактелар ва қуроларни жойлаштирганида зудллик билан жавоб қайтарамиз деб айтди.
Россия ва АҚШ 10 йил олдин " " Янги Старт" номи билан танилган стартегик қуролларни камайтириш ва чеклаш шартномасини имзолади.
Бу келишув муддати тугамоқда ва АҚШ президенти Дональд Трамп унинг муддатини узайтиришдан бош тортмоқда.
Олдинроқ АҚШ давлати шартномани узайтириш учун ўз шартини маълум қилганди, аммо Москва бу шартларга қарши чиққанди.
Ушбу шартлар жумласидан Хитойнинг уччинчи томон сифатида шартномага киритиши ҳамда Россия билан қўшни Европа давлатларида АҚШнинг ракеталарини илгаригидек қолишидан иборат эди.