Россия давлати Европа томонидан жорий қилинган санкцияларга жавоб қайтаради
(last modified Wed, 23 Dec 2020 07:23:45 GMT )
декабр 23, 2020 12:23 Asia/Tashkent
  • Россия давлати Европа томонидан жорий қилинган санкцияларга жавоб қайтаради
    Россия давлати Европа томонидан жорий қилинган санкцияларга жавоб қайтаради

Россия давлати Алексей Навалнийнинг заҳарлангани иши бўйича Европанинг Москвага қарши қўллаган санкцияларга жавоб қайтариши тўғрисида огоҳлантирди.

ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия ТИВ-и кечанги баёнияисда,  россиялик мухолифат етакчиси Алексей Навалнийнинг иши бўйича  Москва давлатига қарши қўлланган санкцияларни танқид қилар экан,  бунга  мутаносиб жавоб қайтариши ҳақида огоҳлантирди.

Россия ТИВ-и шунингек Москва давлатини Европанинг ушбу ҳатти-ҳаракатига жавобан,  Россия федерацияси ҳудудига кириши тақиқланган Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар рўйхатини янада кенгайтиришни назарга тутганини эълон этди.

Баёнотда келтирилишича  Россияга қарши санкцияларни кучайтиришда иштирок этган ервопалик дипломатлар номлари бу рўйхатга киритилади.

Кеча   Навальнийнинг заҳарланганги бўйича  Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцилар қўллагани сабаб Москвадаги Швеция, Германия ва Франция элчилари Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилганди.

Европа Иттифоиқ ва Британия  ўтган ҳафта  Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальнийни заҳарланганликда алоқадорлик баҳонасида  Россиянинг 6 амалдорига қарши санкциялар жорий этди.

Европа расмийлари ҳеч қандай далил келтирмасдан, Россия давлатини Алексей Навалнийни заҳарланишига алоқадорликда айбламоқда.

Мухолифат етакчиси Навалний худди Россияда қидирувга берилган.

 

Ёрлиқ