Путин: Байден даврида АҚШ билан алоқаларнинг ўзгаришини кутиш мумкин эмас
Кеча Россия президенти Владимир Путин, сўзлаган нутқида, Жо Байден президентлиги даврида Москва ва Вашингтон муносабатларида ҳеч қандай ўзгариш бўлишини кутмласлигини айтди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Владимир Путин Россия ҳукумати расмийлар ва парламент аъзолари йиғилишда, АҚШда президент ўзгариши Москва учун ишларни қийинлаштирмайди ва энг муҳими Оқ уйдаги ўзгаришларга муносиб жавоб олиш бўлади дея изоҳлади.
Кеча шунингдек Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ҳам Россиядан қўрқитиш ва Москва борасида ёлғон сўзлар айтиб келаётган кимсалар билан нормал муносабатларда бўлишни кутмаслик керак деб таъкидлади.
Яқинда СИ ЭН ЭН телеканали ҳам Жо Байденга яқин манбаларга таяниб, Байден жамоаси Россияга " харажатларни юклаш" га асосланган стратегиясини тайёрламоқда ва унинг мақсади Россиянинг ҳатти -ҳаракатлари жумладан ўз таьбири билан АҚШнинг иддаоларига қарши ҳужумлари жавоб қайтаришдир деб эълон этди.