2020 йил АҚШ тарихидаги энг ҳалокатли йил бўлади -ми?
(last modified Mon, 28 Dec 2020 10:16:45 GMT )
декабр 28, 2020 15:16 Asia/Tashkent
  • 2020 йил  АҚШ тарихидаги энг ҳалокатли йил бўлади
    2020 йил АҚШ тарихидаги энг ҳалокатли йил бўлади

АҚШда коронавирус қурбонлари сонини ортиши билан жорий йил яъне 2020 йил бу мамлакат тарихидаги энг ҳалокатли йил бўлиши мумкинлиги айтилади.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича,  АҚШдаги касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази  дастлабки ҳисоб -китобларга асосан, жорий йилда  коронавирус қурбонлари билан бирга АҚШда барча олдинги йиллардан ҳам кўпроқ ўлим ҳолатлари қайд этилган деб эълон этди.

Шу билан  2020 йил АҚШ тарихидаги энг ҳалокатли йил бўлиши мумкин. 

АҚШдаги касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази   раиси Роберт Андерсон ҳам бу хусусдаги суҳбатида  мамлакатда умр кўриш давомийлиги уч йилга қисқариши кутилаётганини маълум этган.

Nyu-Xempshir университети жомеашуноси Kennet Jonson  ҳам   коронавирус  пандемиясининг тарқалишини ҳисобга олган ҳолда,  шу йилги ўлим ҳолатлари  АҚШнинг  3100  шаҳарларининг 50  фоиздан кўпроғига туғилиш даражасидан юқори бўлиши кутилмода деб айтди.

Ҳозирда АҚШнинг йирик шифохоналарининг тиббий ресурслари ўта оғир аҳволда, бутун мамлакат бўйлаб интенсив терапия бўлимлари тўлиқ қуввати билан ишламоқда.

Сўнги маълумотларга биноан, АҚШда ҳозирга қадар 19 миллион 573 минг 847 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган ва улардан 341 минг 148 нафари вафот этган.