Исломобод давлати Деҳлини Покистон чегараларига ҳужум қилганликда айблади
(last modified Mon, 28 Dec 2020 11:07:53 GMT )
декабр 28, 2020 16:07 Asia/Tashkent
  • Исломобод давлати Деҳлини Покистон чегаралирга ҳужум қилганликда айблади
    Исломобод давлати Деҳлини Покистон чегаралирга ҳужум қилганликда айблади

Покистон давлати Ҳиндистонни ўз чегараларига ҳужум қилганликда айблади.

Исломободдан Эрон ахборот агентлигининг хабар қилишича, Покистон Бош вазири Твиттер саҳифасидаги мурожаатида,  Ҳиндистонни  Покистоннинг Белужистон чегараларига қарши ҳужумида ўн нафар покистонлик ҳалок бўлгани қоралаб, уларнинг оилаларига ҳамдардик билдирди.

Имрон Хон ўз мурожаатида,  Покистон халқи Ҳиндистон томонидан қўллаб-қувватланаётган террорчиларга қарши курашда ўз аскарлари ёнда туришини таъкидлади.

Кеча Покистон армияси Ҳиндистон томонидан қўллаб- қувватланаётган террорчиларнинг бу мамлакатнинг Белужистон штатига уюштирган ҳужумда 7 нафар покистонлик ҳарибйларни ҳалок бўлганини эълон қилди.

 2003 йилда Покистон ва Ҳиндистон ўртасида имзоланган оташкесим ўрнатиш шартномасига қарамай, икки қўшни давлатларнинг чегаралари, айниқса Кашмир минтақасида ҳардоим икки томон ўртасидаги тўқнашувлар юз бериб туради.

 

Ёрлиқ