Помпео : Хитой коронавирус хусусида ўз вақтида маълумот бермаган
(last modified Wed, 30 Dec 2020 09:18:23 GMT )
декабр 30, 2020 14:18 Asia/Tashkent
  • Помпео : Хитой коронавирус хусусида ўз вақтида маълумот бермаган
    Помпео : Хитой коронавирус хусусида ўз вақтида маълумот бермаган

АҚШ давлати котиби Майк Помпео коронавиурсни тарқалиши бўйича Хитойга қарши айбловларини такрорлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпео кеча яна бир бор Хитойни коронавирус тўғрисида ёлғон гапиришда айблаб, хитойлик бир журналистни озод қилинишини сўради.

Помпео ўз сўзларида  Хитой давлати яна бир бор  Пекин режими қаршисида  турадиган ҳар бир шахс "овозини ўчириш" учун қўлидан келгунича ҳаракта қилишини  исботлаб берди деб қўшимча қилди.

АҚШ давлат расмийлари бир неча бор Хитойни коронавируснинг авж олганидан кейин бу мавзуни махфийлашда ва ўз вақтида маълумот тарқатмасликда айблашган.

 Хитой давлати ҳам бир неча бор Вашингтон расмийларининг иддаоларини рад этиб,  зиддиятлар ва кескинликларни кучайтириш ўрнида  коронавирусини йўқ қилиш бўйича саъй-ҳаракатларини кучайтиришини таъкидлаган.

 

Ёрлиқ