Европа Иттифоқи раҳбарлари Brexit кейинги келишувни имзолашди
Европа кенгаши ва комиссияи Brexit -Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишининг кейинги келишувни имзолашди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Европа кенгаши раиси Шарл Мишел ва Европа комиссияси раиси Ursella fon Aderlin шартномани имзолашди.
" Британия ва Европа иттифоқи савдо ва ҳамкорлик битими" сифатида номланган ҳужжат Брюссел шаҳрида имзоланди.
Европа кенгаши раиси чиқарган баёниясида, Европа иттифоқи Британия билан муҳим масалалар жумладан иқлим ўзгариши ва коронавирусга қарши глобал жавоб чоралари хусусида ҳамкорлик қилиш ва қўшма манфаатлар асосида ташқи сиёсат борасида ишлашга тайёр деб эълон этди.
Европа Иттифоқининг 27 та аъзо давлатларининг элчилари алақачон бир овоз билан келишувни тасдиқлашган.
Европа парламенти вакиллари ҳам келаси 2021 йилда бу келишувни қонунга айланиши учун унинг тафсилотларини кўриб чиқиб, овоз беришлари кутилмоқда.
Мазкур жадвалга кўра, Британиянинг Европа Итифоқидан чиқиши учун ўтиш даври эртага (2020 йил 31-декабрь ) ниҳоясига етади, шундан сўнг икки томон ўртасидаги савдо алоқалари янги келишувга биноан тузилади.