Афғонистон ҳукумати Майк Помпео сўзларига аксиламал кўрсатди
Афғонистон ҳукумати Майк Помпеонинг ўтган йили Афғонистндаги АҚШ ҳарбийларидан ҳеч бири ҳалок бўлмаган деан иддаоларига қаттиқ аксиламал кўрсатди.
"Шафақно" ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистон президенти матбуот котиби ўринбосари АҚШ давлат котибининг ушбу сўзлари Вашнгтоннинг Қатарда Толибон биан ўз таъбирича тузган яширин ва мувафаққиятсиз келишувининг натижасидир деб айтди.
Бугун Афғонистон президентининг идораси матбуот котиби ўринбосари, Давохон Минапал сўзлаган нутқида, , Афғонистон давлат кучлари АҚШ бошчилигидаги хорижий кучларга эҳтиёж сезмасдан Толибонларга қарши бир неча вақтдан бери курашиб келаётгани ва урушни якка ўзи бошқараётганини маълум қилди.
Кеча АҚШ давлат котиби Майк Помпео Твиттер саҳифасидаи иддаоларида Афғонисонда сўнгги 10 ой ичида бирорта ҳам АҚШ аскари ҳалок бўлмагани ҳақида ёзди.
2020 йил 29 февралида имзоланган АҚШнинг махфи ва фирибгарликка асосланган келишувининг бошқа бир қисмида АҚШ Толибон гуруҳига айрим имтиёзлар берди ва эвазига ушбу гуруҳни Афғонистондаги АҚШ қўшинларига ҳужум қилишдан ўзини тийилишига чақирди.
2001 йилдан 2020 йил апрелигача АҚШнинг Афғонистондаги мувафафаққиятсиз иштирокидан бери 1920 нафар АҚШлик ҳарбийлар ўлдирилган ва бу эса АҚШ халқи ва ҳукумат расмийларининг қаттиқ ташвишланишига сабаб бўлган.