Россия: 20% уранни бойитиш Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномаси бузиш эмас
Россия Ташқи ишлар вазирлигиниг тарқатган баёнотида, Эрон томонидан уранни 20 фоизга бойитилиши Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги битимни бузиш эмас деб изоҳлади.
Россия ТИВ-и ўз баёнотида Эроннинг уранни 20 фоизга бойитишига тўхталиб, Эроннинг 20 фоиз бойитиши АҚШ санкцияларининг натижасидир ва бу масала Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномасини бузиш ҳисобланмайди деб ўқшимча қилди.
Баёнотда шунингдек Эрон давлати АҚШнинг Биргаликдаги ҳаракат режасига эҳтимолий қайтишидан кейин муносиб аксиламал кўрсатишга тайёрлигини эълон қилиши керак деб тавсия этди.
Бундан олдин Европа Комиссияси ҳам Биргаликдаги ҳаракат режаси томонларини ўз ваъдаларига амал қилмаётганини кўрмаганга олиши билан, Эрон томонидан уранни 20 фоизга бойитишидан хавотир билдириб, Эроннинг уранни 20 фоизга уранни бойитишига қаратилган ҳаракатлари нохуш ҳолатдир аммо Европа илгаригидек Эрон ядровий келишувини сақлаб қолишининг тарафдоридир деб идао қилди.
Эрон парламенти Биргаликдаги ҳаракат режасидаги ўз мажбуриятларини камайтириш қадамлари ҳамда Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг Европа мамлакатларига йўллаган мактуби доирасида, АҚШнинг Эронга қарши душманона ҳаракатлари ва бу ҳаракатига унинг Европадаги иттифоқчиларининг ҳамроҳлик қилишига жавобан, санкцияларни бекор қилиш учун стратегик одимлар лойиҳасини ратификация қилди.
Ушу лойиҳанинг 1 моддасига биноан, Эрон Атом энергияси ташкилоти 20% бойитилган уран ишлаб чиқариши ва унинг йиллига камида 120 килограммни мамлакат ичкарисида захира қилиши шарт. Шунингдек мазкур ташкилот мамлакатнинг 20 фоиздан кўпроқ бойитилган уранини тинч мақсадларга фойдаланишга бўлган эҳтиёжларини кечиктирмасдан, тўлиқ таъминланиши тўғри келади.