Жанубий Кореянинг собиқ президенти 20 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Park Geun-hye коррупцияда айбланиб 20 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Жанубий Корея олий суди ошкора коррупция ва қонунбузарликда айбланган мамлакат собиқ президенти Park Geun-hye -ни 20 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Хабарга биноан Жанубий Корея олий суди мамлакат собиқ президенти тўлаши керак бўлган 21,5 миллирад вон (16 миллигн евро) миқдоридаги жарималар ва товон пулини ўз кучига қолдирди.
Анча вақтдан бери суд мажлисларини бойокт қилган Park Geun-hye
бугун ҳам суд залида қатнашмади.
Park Geun-hye Жанубий Кореяда президент сифатида сайланган илк аёлдир У 2018 чи йилда ўз лавозимидан суиистеъмол қилгани учун 30 йилга озодликдан маҳрум этилганди. Аммо апелляция суди билан жазо муддати 20 йилга қисқартирилди.
Жанубий Кореянинг собиқ президенти қамоқ жазонаси якунланганида ёши 80 дан ҳам ошади.