Афғонистон исломий партияси ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишув баёнотини эълон қилди
(last modified Sat, 01 Oct 2016 14:18:38 GMT )
октябр 01, 2016 19:18 Asia/Tashkent
  • Афғонистон исломий партияси ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишув баёнотини эълон қилди

Ҳикматиёр раҳбарлигидаги Афғонистон исломий партияси ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишув баёнотини нашр этди

Ҳикматиёр раҳбарлигидаги Афғонистон исломий партияси ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишув баёнотини нашр этди. Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ҳикматёр раҳбарлигидаги Исломий партия ўз баёнотида ушбу партиянинг барча аъзоларидан сулҳ бўйича келишувнинг имзолангани боис, оташкесмга риоя қилишлари сўралган. Исломий партия ўз баёнотида тинчлик битимига мувофиқ икки тараф ҳам оташкесимга қатъий амал қилишлари керак. Шунингдек, Исломий партия баёнотида келишича, ушбу партия ҳарбий жабҳалар бўйича муносиб қарор қабул қилгунга қадар, исломий партиянинг позицияларига ошкора ва пинҳона ҳужум ва тажовуз қилмаслиги учун давлат хавфсизлик кучларига топшириқ бериши лозим. Шу билан бирга, ушбу баёнотда қайд этилишича, Исломий партия аъзолари ҳар қанақа ҳамла ва ҳужумда ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Ўтган куни Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва Исломий партия раиси Гулбиддин Ҳикматиёр давлат ва Исломий партия ўртасида сулҳ келишувини имзолашди.