Байден ва Путин телефон орқали илк марта суҳбатлашдилар
(last modified Wed, 27 Jan 2021 07:32:10 GMT )
Январ 27, 2021 12:32 Asia/Tashkent
  • Байден ва Путин телефон орқали илк марта суҳбатлашдилар
    Байден ва Путин телефон орқали илк марта суҳбатлашдилар

АҚШда янги сайланган президенти Жо Байден россиялик ҳамкасби билан телефон орқали илк суҳбатида, Янги Старт битими ва бошқа айрим масалаларни муҳокама қилди.

Эрон телрадиокомпаниясининг хабар қиишича, Оқ уй тарқатган баёниясида,  кеча Байден ва Путин  телефон орқали суҳбатида,  Янги старт битими, Навальний иши ва Афғонистон мавзулари юзасидан фикр алмашганини маълум қилди.

Ўз номини фош бўлишини истамаган бу мулоқотдан огоҳ манбалар ҳам Байден Россия билан дипломатик алоқаларни сақлаб қолиши пайида эканлиги, ҳамда суҳбат жараёнида Янги старт битими муддатини узайтиришга қизиқаётгани таъкидлашди.

 Манбалар шунингдек Байден телефон орқали суҳбатида,  АҚШнинг олдинги президентидан фарқли улароқ,  Россия билан алоқаларини қайта тартибга солиш ва мустаҳкамлашдан сўз очган ва ихтилофлардан воз кечганини ҳам маълум қилди.

Байден ҳукумат расмийлари эса биринч бўли  ўтган ҳафта Москва томони қўнғироқ қилиш таклифи билан чиққанини хабар қилишган.

Байден ҳам розилик берган, аммо  аввал кабинетини тайёрлаб, кейин уни Европа ҳукумати билан муҳокама қилишни назарга тутган.

АҚШнинг янги ҳукумати ўтган ҳафта Янги Старт номли АҚШ ва Россия ўртасидаги икки томонлама стратегик қуролларни камайтириш келишув битимини яна 5 йилга узайтириш қарорига келганини маълум қилган.

Ушбу битим  2021 йил февраль ойида якунланади.