Путин: Москва ва Вашингтон ўртасидаги келишмовчиликлар тўхтатгани йўқ
Россия президенти Давос саммитида сўзлаган нутқида, Москва ва Вашингтон ўртасидаги қарама-қаршиликларнинг давом этаётгани тўғрисида огоҳлантирди.
Скайнюс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия президенти Владимир Путин АҚШнинг янги сайланган президенти Жо Байден билан телефон орқали суҳбатлашганидан бир кун ўтиб, виртуал шаклидаги йиғилишда сўзлаган нутқида, глобал хавфсизлик тизимини янада ёмонлашиб бораётанини таъкидлаб, кўплаб келишмовчиликлар АҚШ билан зиддиятга олиб келмасликига умид қиламан деб айтди.
Владимир Путин ўз сўзларида, АҚШ давлати билан Янги Старт шартномасини узайтириш бўйича келишувни тўғри йўлга ташланган навбатдаги қадам эканлигини баён этиб, аммо шу билан бирга ҳали кўп келишмовчиликлар мавжудлигини маълум қилди.
Путин шунингдек биз ҳаммамиз биламизки, ўтган аср -йигирманчи асрда бундай тортишувларни ҳал қила олмаслик Иккинчи жаҳон урушига олиб келди деб қўшимча қилди.
Россия президенти Давос йиғилишда дунёда кичик можароларни янада кўпайишига тўхталиб, айни пайтда инсоният учун ҳалокатли ва фожеали бўлиши мумкин бўлган урушни бошланишининг эҳтимоли йўқлигини ҳам эълон қилди.