Тунис президентини заҳарлашга уриндилар
(last modified Thu, 28 Jan 2021 09:20:27 GMT )
Январ 28, 2021 14:20 Asia/Tashkent
  • Тунис президентини заҳарлашга уриндилар
    Тунис президентини заҳарлашга уриндилар

Кеча Тунис президенти девони тарқатган баёнотида мамлакат президенти Қайс Саидни заҳарлашга уриниш бўлганини тасдиқлади.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Тунис президенти идораси тарқатган баёнотида  номаълум шахс ва ё шахслар заҳарли моддалар бўлган хатни юбориб мамлакат президенти Қайс Саидни заҳарламоқчи бўлди деб эълон қилди.

Тунис президенти идораси хабарига кўра, Қайс Саидннг а соғлиги яхши деб қўшимча қилди.

Тунисдаги Карфаген саройига конвертда юборилган нарсаларда хавфли токсик модда бўлган.

Тунис хавфсизлик кучлари ушбу ҳодисани тергов қилмоқда. Сўнги кунларда Тунис давлатига қарши норозилик  намойишлар ҳам авж олмоқда.

 

Ёрлиқ