Бойден ва янги иддао; Америка дипломатияга қайтган
(last modified Fri, 05 Feb 2021 10:18:37 GMT )
феврал 05, 2021 15:18 Asia/Tashkent
  • Бойден ва янги иддао; Америка дипломатияга қайтган

Америка президенти Жо Бойден пайшанба куни Америка дипломатияга қайтган,- деб иддао қилди.

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, ўз маъмуриятининг ташқи сиёсатларидаги муҳим вазифаларни шарҳ-изоҳ бериш учун Америка ташқи ишлар вазирлигига борган Жо Бойден бундан кейин Вашингтон дунёнинг барча жойларида инсон ҳуқуқлари ва демократияни қўллаб-қувватлайди,-деб иддао қилди. 

Америка президенти Яман урушида охирги йилларда ўз мамлакатининг қўллаб-қувватлаши сояси остида саъудиялик тажовузкор коалициясининг содир этган жиноятлари сабабли юзага келган инсоний фожиаларни тан олиш зимнида, унинг давлати Яман урушини тугатиш учун дипломатик сайъ-ҳаракатини бошлаб юборган деб иддао қилди. 

Жо Бойден Россия ва Хитойга қарши ҳужум қилишни давом эттирди ва Вашингтоннинг ушбу иккита мамлакатнинг авторитаризмига қарши туриш нияти борлигини эълон қилди.  

Жо Бойден Хитойни Американинг энг жиддий рақиби сифатида тилга олди ва Вашингтон Пекинга турлди соҳаларда, жумладан интелектуал мулк ва иқтисодий сиёсатда кураш олиб боришга ваъда берди. 

Америка президенти Россия ҳақида Вашингтон Россияга қарши харажатларни кўпайтиришдан Американинг муҳим ҳаётий манфаатларини муҳофазат этишдан тортинмайди,-деб таъкидлади.