АҚШ ТИВ раҳбари Хитойга таҳдид қилди
АҚШ Давлат котиби Вашингтон давлати Хитойнинг Халқаро тизимлардан суиистеъмол қилишларига ққарши туради деб айтди.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Хитойнинг коммунистик партияси ташқи алоқалар идораси раиси Янг Жия Чи билан телефон орқали суҳбатидан кейин твиттер саҳифасида, ушбу суҳбатларга тўхталиб, Yang Chi Chi билан телефон суҳбатамизда АҚШ давлатини ўз халқининг манфаатларини ҳимоя қилиши ва демократик қадриятлари учун курашишини очиқ ойдин баён эьтдик деб ёзди.
Блинкен ўз сўзларида, АҚШ Хитойни Халқаро тизимни бузгани ва уни суиистеъмол қилгани учун жавобгарлика тортади деб иддао қилди.
АҚШ ТИВ наттоғи Нед Праяс ҳам ушбу телефон суҳбатлари хусусида тарқатган баёниясида, Блинкен Хитойнинг юқори мартабали мулозимига хитобан, Вашингтон Пекиннинг Ҳинд океани ва Тинч океани минтақасида беқарорлаштируви ҳатти -ҳаракати учун жавобгарликка тортади деб қўшимча қилди.
АҚШ президенти Жо Байден ўзининг сўнгги сўзларида Хитойни АҚШнинг энг жиддий рақиби деб таърифлади.