Кобул ҳукумати: Афғонистондаги сўнгги терактлар Толибон томонидан уюштирилган
Афғонистон ҳукумати сўнгги ҳужумлар, магнит миналар портлашларида ва суиқасдларда Толибонни айблади.
Ориёнюс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистон миллий хавфсизлик бўлинмаси раиси, хавфсизлик кучлари томонидан магнит миналар ҳужумида ва портлашларда айбланиб қўлга олинганларнинг 98 фоизи Толибонлар аъзолари бўлиб чиқади деб изоҳлади.
Афғонистон миллий хавфсизлик бўлинмаси раиси Аҳмадризо Сирож кеча Кобулда ўтказилган хавфсизлик расмийлари билан қўшма матбуот конференция чоғида бу мавзуни таъкидлади.
Сўнгги ойларда Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида қотиллик ва суиқасдлар тобора ошиб боргани кузатилади.
Бу ҳужумларда асосан хавфсизлик кучлар, давлат хизматчилари, ОАВ ва фуқаролик жамияти фаолари ва аҳолининг бошқа қатлами қурбон бўлмоқда.
Яқинда Афғонистон вице-президенти Амруллоҳ Солиҳ ҳам озод қилинган Толибон маҳбусларини зўравонлик, мақсадли қотиллик ва суиқасдларда қатнашаётганини маълум қилганди.
Афғонистон расмийлари ҳам сўнгги пайтларда АҚШ босимлари остида Доха келишуви асосида Толибон гуруҳининг 5 минг нафар маҳбусларини озод қилишганди ва энди бундан афсусдалар.
Статистик маълумотларга биноан, фақат ўтган икки ҳафта ичида Кобулда амалга оширилган мақсадли ҳужумларда 30 га яқин инсонлар қурбон бўлиб яна 30 киши ҳам жароҳатланган уларнинг аксариятини тинч аҳоли ташкил этади.