Болаларга нажот бериш хайрия жамғармаси: Жорий йилда Ўрта Ер денгизида юзлаб қочқин гўдаклар сувда чўкиб ҳаётдан кўз юмишган
(last modified Mon, 03 Oct 2016 13:41:14 GMT )
октябр 03, 2016 18:41 Asia/Tashkent
  • Болаларга нажот бериш хайрия жамғармаси: Жорий йилда Ўрта Ер денгизида юзлаб қочқин гўдаклар сувда чўкиб ҳаётдан кўз юмишган

Болаларга нажот бериш хайрия жамғармасининг маълум қилишича, Жорий йилнинг бошидан сентябр ойига қадар Ўрта Ер денгизида юзлаб қочқин гўдаклар сувда чўкиб ҳаётдан кўз юмишган

Болаларга нажот бериш хайрия жамғармасининг маълум қилишича, Жорий йилнинг бошидан сентябр ойига қадар Ўрта Ер денгизида юзлаб қочқин гўдаклар сувда чўкиб ҳаётдан кўз юмишган. Англиянинг Индепендет рўзномасининг хабар қилишича, Болаларни нажот бериш хайрия жамғармасининг мудири Кевин Ваткенз Бирлашган миллатлар ташкилотининг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссарияти томонидан қўлга киритилган ҳужжутларга танияб шундай айтдики, шу йилнинг 1 январидан 26 сентябр кунига қадар камида 600 нафар қочқин болалар Ўрта Ер денгизидан ўтаётган пайтларида сувга ғарқ бўлиб ҳаётдан кўз юмган. Ваткензнинг қўшимча қилишича, Халқаро ҳамжамият ушбу фожеани кўрмасликка ололмайди ва ҳамма болаларни ҳимоя қилиш учун саъй-ҳаракат қилишлари керак. Болаларга нажот бериш хайрия фонди мудирига кўра, жорий йилнинг бошидан буён 20 минг 600 нафар қочқин болалар Италияга келишган. Шулардан 18 минг 400 нафари ёлғиз ва қаровсиз болалар бўлишган. Ғарб давлатлар томонидан бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашуви ортидан Сурия, Ироқ, Яман, Нигерия ва Суданда бўҳронли вазият юзага келди ва миграция бўҳрони янада шиддатли тус олди ҳамда қочқинлар сони янада ортишига сабаб бўлди.