НАТО Қора денгизда ҳарбий машқларни бошлади
(last modified Mon, 01 Mar 2021 07:22:00 GMT )
март 01, 2021 12:22 Asia/Tashkent
  • НАТО Қора денгизда ҳарбий машқларни бошлади
    НАТО Қора денгизда ҳарбий машқларни бошлади

Минтақанинг хафсизлик муҳитидаги " давом этётган ўзгаришларга" қарши НАТОнинг тезкор жавоб бериш қобилиятини кучайтииш" мақсадида НАТОнинг Қора денгизда " Поездон 21" унвонли машқлари " юқори даражага мураккаблик" билан бошланди.

Руминия денгиз кучлари эса 27 февраль куни  Фейсбукдаги саҳифасида,  бу даврда Руминия денгиз флоти Қора денгизда бўлиб ўтадиган  ва  600 дан зиёд руминиялик ва хорижий қўшинлар иштирок этадиган 2021 йилги биринчи кўп миллатли машқларини ташкил  қилишини ёзди.

Бу машқларда Франция, Юнонистон, Испания, АҚШ ва Туркия қўшинлари қатнашмоқда.

Минтақанинг хафсизлик муҳитидаги " давом этётган ўзгаришларга" қарши НАТОнинг тезкор жавоб бериш қобилиятини кучайтириш" га қаратилган машқлар " юқори даражага мураккаблик" билан ўтказилмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳам яқинда , март ойи ўрталарида  Қрим ярим оролининг Опук  ўқув майдонида ҳарбий манёврлар  ўтказиши ва   унда ҳаво -десант қисмлари артилерия бўлинмалари қатнашишиши эълон қилганди.

Россия ва НАТО муносабатлари кескинлашиб бормоқда ва  2014 йилдан кейин Украинада ғарбпараст ҳукуматнинг ўрнатилиши ва мамлакат шарқида рус миллатига мансуб аҳолининг қўзғолони , Қрим ярим  оролини референдум орқали Россияга қўшилгани ортидан  Москва НАТО ўртасидаги ҳамкорликлар тўхтатилган.