Коронавируснинг янги штамлари сабаб Европада бу вируснинг янги тўлқини вужудга келмоқда
(last modified Tue, 09 Mar 2021 09:32:55 GMT )
март 09, 2021 14:32 Asia/Tashkent
  • Коронавируснинг янги штамлари сабаб Европада бу вируснинг янги тўлқини вужудга келмоқда
    Коронавируснинг янги штамлари сабаб Европада бу вируснинг янги тўлқини вужудга келмоқда

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти, коронавирус инфекциясидаги янги мутациялар натижасида бу вируснинг янги тўлқинини вужудга келиши тўғрисида огоҳлантирди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича ўтган ҳафта Европа мамлакатларида  1 миллионга яин коронавирус  билан касалланганлар рўйхатга олинди ва бу рақам эса  олдинги ҳафтаси билан таққосланганда  9 фоиз кўпрқони ташкил этди.

ЖССТ эса коронавирус билан касалланиш ҳолатини ўтган  6 ҳафта ичида пасайганидант кейин, бу рақам касалланиш сонини кўпайишидан далолат берди деб  хабар қилди.

Илк марта Британияда қайд этилган коронавиурснинг мутацияга учраган тури  бугуги кунда дунёнинг яна 27 мамлакатида ҳам мавжуд.

Вируснинг ушбу тури коронавируснинг биринч урига қараганда юқумлироқ ва ҳалокатли ва хавфлидир.

Сўнгги статистик маълумотларига қараганда  ҳозирга қадар  Европада 35 миллион 222 мингдан ортиқ инсонлар коронавирусга чалинган ва улардан 837 минг 662 нафари вафот этган.