БМТда пандемиядан кўриладиган зарар 22 триллион долларга баҳоланди
(last modified Sun, 21 Mar 2021 08:38:51 GMT )
март 21, 2021 13:38 Asia/Tashkent
  • БМТда пандемиядан кўриладиган зарар 22 триллион долларга баҳоланди

2025 йилгача коронавирус пандемияси келтириб чиқарган иқтисодий инқироздан кўриладиган зарар 22 трлн долларгача етади. Бироқ инсоният нафақат иқтисодий, балки маънавий зарар ҳам кўради.

БМТнинг янгиликлар марказида маълум қилинишича, пандемия катта иқтисодий оқибатларга олиб келди, бироқ унинг таъсири яна бир неча йил давомида сезилади. Прогнозларга кўра, 2025 йилгача ҳозирги коронаинқироздан кўриладиган зарар 22 трлн долларгача етади.  

БМТда таъкидланишича, пандемияга тайёргарликни таъминлаш бўйича мустақил гуруҳ аъзолари пандемия инсониятни ғафлатда қолдиргани ҳақидаги хулосага келишган. Уларнинг фикрича, уни олдиндан баратараф этиб бўлмасди, бироқ бундай фалокатга тайёр туриш кўплаб ҳаётларни сақлаб қолишга ва соғлиқни сақлаш тизими ҳамда иқтисодиёт учун фалокатли оқибатлардан қочишга имкон берарди.

“Агар фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича глобал ва миллий тизимлар етарлича самарали бўлганда, энг оғир оқибатлар бўлмасди”, деб айтган гуруҳ раиси Хелен Кларк.  

Унинг айтишича, бунинг ўрнига пандемия ҳақиқий фалокатга айланган.

Экспертларнинг таъкидлашича, халқаро ҳамжамият кўплаб йўналишлар бўйича пандемияга қарши тегишлича кураша олмади. Жумладан, таълим ва болаларнинг мактабгача тарбияси узлуксизлиги таъминланмади. Жаҳон банки маълумотларига кўра, пандемия оқибатида 72 млн бола 10 ёшигача ўқишни ёки оддий матнларни тушунишни ўзлаштира олмайди. Кўплаб қизлар эса мактабга бошқа умуман қайтишмайди – улардан 11 млн нафари зўрлаб эрга бериб юборилади. 

 

Ёрлиқ